Россияда қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди
Россияда 6 июль куни қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бойсун туманида яшовчи Д. Дилшод (исм шариф ўзгартирилган) 2022 йил январь ойида Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган ва Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан қидирувда бўлган.
Қайд этилишича, у Россиянинг Москва шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, Россияда хизмат сафарида бўлган Ички илар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга юборилган.
Аввалроқ Қозоғистонда 11 июнь куни 20 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл ушланганди. Шунингдек, Россияда 8 йил олдин қотиллик содир этган ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда қўлга олинганди.


