Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини сувга ташламоқчи бўлди — видео

Самарқанд шаҳрида Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташламоқчи бўлган 18 ёшли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, ҳолат 11 июль куни соат 15:03 атрофида Самарқанд шаҳри қўриқлаш бўлими 3 отряди ходимлари томонидан қўриқланаётган ҳудудда содир бўлган.

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари юқоридаги ҳолатни кўриб, зудлик билан қизни ушлаб қолишга эришган ва ҳолатнинг олди олинган. Маълум бўлишича, қизнинг бу қарорга келишига оилавий муҳитнинг носоғломлиги сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда аёл 4 ёшли фарзанди билан бирга ўзини дарёга ташлаганди. Шунингдек, Навоийда 20 ёшли қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, жонига қасд қилган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди