Сирдарёда экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Сирдарё вилоятида 4 кишидан иборат экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ Иллюстратив

Маълум бўлишича, вилоят ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, Мирзаобод туманида яшовчи 1998–2004 йиллар орасида туғилган 4 киши ижтимоий тармоқларда жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этган.

Жумладан, 2002 йилда туғилган М.А. бошчилигидаги ушбу гуруҳга 1998 йилда туғилган М.Б., И.А ҳамда 2004 йилда туғилган Р.Млар аъзо бўлиб, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб этувчи материалларни Telegram орқали тарқатиб келган.

Улар ҳозирда Сурия ҳудудидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилган 1994 йилда туғилган И.А. ва 1987 йилда туғилган А.Н.лар билан алоқада бўлиб, уларнинг таъсирида экстремистик мазмундаги аудио-видео материалларни яқин танишлари орасида тарқатган.

Тўпланган материаллар асосида мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 2441-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда қўпорувчилик содир этишга уринган террор гуруҳ аъзолари ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди