Туркияда ўзбекистонлик қиз йигити унга кислота сепиши оқибатида вафот этди — видео
Туркиянинг Денизли шаҳрида Ўзгур Г. исмли эркак томонидан кислота билан ҳужум қилинган Ўзбекистон фуқароси Сожида Қаландарова 38 кундан сўнг Измирдаги шифохонада вафот этди. Буу ҳақда «Sabah» хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Денизли шаҳрининг Памуккале туманида Ўзгур Г. (44 ёш) 2022 йилнинг 9 май куни ўзбекистонлик Сожида Қаландарова (27 ёш) ва унинг дугонаси Сарвиноз К. (23 ёш) билан учрашган. Жуфтлик ўртасида рашк ва хиёнат сабабли жанжал келиб чиққан. Можародан сўнг Ўзғур Г. Сожида Қаландарова ва Сарвиноз К. га кислота сепган. Юзига кислота тушган Ўзғур Г. нинг ўзи ўнг кўзидан айрилган.
Туркия жандарми терговчилари воқеадан сўнг меҳмонхонадан қочиб кетган Ўзғур Г.ни таъқиб қилган. Гумонланувчи хорижга қочишга тайёргарлик кўрган ва Ойдин шаҳрининг Назилли туманида яшовчи қариндошларининг ташландиқ уйига яширинган. У қўлга олиниб, Денизли шаҳрига олиб кетилиб, судга топширилган.
Кислота ҳужуми оқибатида жароҳатланган Сожида Қаландарова ва Сарвиноз К. Денизли давлат касалхонасига олиб кетилган. Сарвиноз К. муолажадан сўнг уйга кетган, ҳужумчининг асосий нишонига айланган ва танасининг катта қисмидан 3-даражали куйган Сожида Қаландарова эса Измир ўқув ва тадқиқот шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар ҳаёти учун курашган қиз 38 кундан кейин реанимация бўлимида вафот этган.
Аввалроқ Самарқандда 19 ёшли йигит дўсти билан биргаликда опасининг «йигити»ни дўппослаганди.



