Зангиотада вояга етмаган қиз зўрлангани айтилмоқда
Зангиотада вояга етмаган қиз зўрланганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда видеоёзув тарқалди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Видеомурожаатда айтилишича, Зангиотада 38 ёшли эркак 14 ёшли қизининг дугонасини 8 ой зўрлаб келган. Агар кимгадир айтса, ўлдиришини айтиб қўрқитган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 8 июль куни Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Зангиота тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда 15 ёшли қизни 4 йигит зўрлагани айтилганди. Шунингдек, Самарқандда вояга етмаган шахсни зўрлагани учун қамалган йигитнинг онаси ИИБ ходимлари устидан шикоят қилган эди. Ҳамда Қашқадарёда севгилиси томонидан зўрлангани айтилган 18 ёшли қиз жонига қасд қилган.


