Абитуриент тест синовларида қатнашиш учун эмланган бўлиши керакми?

Ижтимоий тармоқларда 2022–2023 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтихонида абитуриентлардан эмланган бўлиш талаб этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат тест маркази мутахассиси Жамшид Одилов «Bugun.uz» билан суҳбатда бу масалага изоҳ берди.

Кадр: YouTube / Bugun UZ

Унинг таъкидлашича, ҳеч қачон, 2020 йилги имтихонларда ҳам, 2021 йилги синовларда ҳам вакцина олиш керак деган талаб мавжуд бўлмаган.

«Бизга ҳам ‘вакцина олиш керак экан’ деган мазмундаги мурожаатлар бўлиб туради ва биз доим эълон қилиб борамизки, вакцина олган бўлиш шарт эмас. Лекин абитуриентлар тест синовларига баланд тана ҳарорати билан келганда, уларни киритмаслик ҳолатлари бўлган. Чунки биз бошқа абитуриентларни ҳам ўйлашимиз керак. Шунингдек, тестга бу сабаб билан киритилмаганлар учун агар уларда касаллик аниқланмаса шу куннинг ўзида, агар аниқланса кейинроқ қўшимча синовлар ташкил этилган. Бу йил мазкур жараён қандай бўлиши бўйича тартиблар ҳозирча тасдиқлангани йўқ. Буни махсус комиссия Ўзбекистондаги ковид билан боғлиқ вазиятга қараб эълон қилади», — деди Жамшид Одилов.

Аввалроқ Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилиши хабар қилинганди.

АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Жаҳон15:41 | 28.9.22
АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди