Афғонистонда сув тошқинидан 70 киши ҳалок бўлди — видео

Афғонистонда юз берган сўнгги ёмғир ва тошқинлар оқибатида 70 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Shafaqna» хабар берди.

Фото: «Shafaqna»

Маълум қилинишича, табиий офат оқибатида 90 киши жароҳатланган. «Толибон» расмийси Ғулом Носирий бу маълумотни тасдиқлаган. У содир бўлган сув тошқинлари катта молиявий йўқотишларга сабаб бўлганини айтган. Жумладан, икки мингдан ортиқ турар-жой ҳам шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган. Бундан ташқари, икки минг бош қорамол ҳам нобуд бўлган ва минглаб гектар қишлоқ хўжалиги экинлари вайрон бўлган.

Фото: «Ariana news»

Иқлим бўйича мутахассисларнинг айтишича, ҳозирги ёғингарчилик ноодатий ва одамлар бунга тўлиқ тайёр бўлиши керак. Афғонистонда кучли ёмғир бир неча кун давом этган. Мамлакат метеорология департаменти Бадахшон, Кунар, Нуристон, Лағмон, Нангарҳор, Кобул, Логар, Пактия, Хост, Пактика, Ғазни, Қандаҳор ва Зобул вилоятларида кучли ёмғир ва сув тошқини эҳтимоли ҳақида хабар берган. Ҳозирда барча вилоятларга ёрдам юборилган ва жабрланганларга ёрдам тарқатиш жараёни давом этмоқда.

Аввалроқ Афғонистоннинг икки вилоятида бир суткада 40 га яқин одам вабодан вафот этганди. Шунингдек, Афғонистонда юз берган 6,1 балли зилзила қурбонлари сони 1,5 мингтага етганди.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото