22:03 | 13.07.22 378

Аҳоли импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, тадбиркорлар эса транспорт хизматлари қимматлашишини кутмоқда

Марказий банк инфляцион кутилмалар шарҳини эълон қилди

Марказий банк 2022 йил июнь ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Июнь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича аҳоли инфляцион кутилмалари май ойига нисбатан пасайган. Кутилмалар 16,4 фоиз (май ойидаги кўрсаткич 17,6 фоиз бўлган) атрофида шаклланиб, уларнинг медиана қиймати 14,1 фоизни ташкил этган.

Регуляторнинг қайд этишича, инфляцион кутилмалар медиана кўрсаткичининг июнь ойида ўтган ойга нисбатан пасайиши айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлашиши сабаб юқорироқ инфляцияни кутаётган респондентлар улуши камайиб бориши билан изоҳланади.

Сўровномада иштирок этганлар томонидан келгуси даврда нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (56 фоиз),
нархларининг сунъий оширилиши (41 фоиз) ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг оширилиши (34 фоиз) кўрсатилган.

Бизнес вакилларининг инфляцион кутилмалари эса май ойига нисбатан 1,6 фоизга камайиб (май ойида 17,3 фоиз бўлган), 15,7 фоизни ташкил этган. Кутималарнинг медиана қиймати 13,3 фоиз атрофида шаклланган. Июнь ойида тадбиркорлик субъектларининг кўпчилик қисми келгуси 12 ойда инфляция 9–12 фоиз атрофида бўлишини кутмоқда.

Тадбиркорлар кейинги 12 ойда нархлар ошишига иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (29 фоиз), ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (27 фоиз) ҳамда импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар қимматлашиши (24 фоиз) каби омиллар таъсир этиши мумкинлигини қайд этган.

Аввалроқ Марказий банк 2022 йил март ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳини эълон қилганди. Шунингдек, 2022 йил 21 апрель куни Марказий банк асосий ставкани 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиргани хабар қилинган.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 63
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 442
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 200
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1183
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 432
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 240