Андижонда 16 ёшли боланинг қўли гўшт қиймалагичга кириб кетди

Андижон вилояти Марҳамат туманида 16 ёшли боланинг қўли гўшт қиймалагичка кириб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Андижон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шаҳрихон тумани Ок кўприк маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган фукаро Н. И.нинг ўнг кўлини Марҳамат туманидаги умумий овқатланиш шахобчаларидан бирида иш фаолият олиб бораётган вақтида эътиборсизлик сабаб ошхона гўшт киймалагичи тортиб кетган. Шундан сўнг у Республика шошилинч тез ёрдам бўлимига олиб келинган ва вилоят ФВБнинг тезкор қутқарув отряди ходимлари махсус темир кесувчи асбоб-ускуналар ёрдамида боланинг қўли чиқариб олинган.

Фото: Андижон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Жарроҳлар билан ўтказилган ушбу жараён бартараф этилишига салкам бир соат вакт талаб этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда фукаро Н.И.нинг аҳволи ўртача ва ҳозирда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимида сақланмокда.

Аввалроқ Наманган вилоятида 14 апрель куни 2 ёшли қизнинг қўли электр гўшт майдалагичга кириб кетганди. Шунингдек, Тошкент вилояти Янгийўл туманида 16 апрель, жума куни хавфсизлик чоралари кўрилмаган цех ишчисининг оёғи станокка кириб кетгани хабар берилганди.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади