Буюк Британияда бош вазир лавозимига номзодлар эълон қилинди

Буюк Британияда 12 июль, сешанба куни бош вазир лавозимига номзодларни рўйхатга олиш якунланди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «The Guardian»

Биринчи турда бу лавозим учун курашадиган саккиз номзоднинг номини парламент қўмитаси раҳбари Грем Бреди эълон қилган. Улар орасида ташқи ишлар, молия ва собиқ молия вазири ҳам бор:

Кеми Баденок — 2017 йилдан буён парламент аъзоси, у тахминан икки йил давомида Борис Жонсоннинг маҳаллий бошқарув, дин, аёллар ишлари ва тенг имкониятлар бўйича вазири бўлган.

Суэлла Брейвермен — 2020 йилдан Англия адлия вазири бўлган. Тереза Мэйнинг олдинги ҳукуматида у Брексит билан шуғулланган, аммо бош вазир томонидан таклиф қилинган якуний келишув лойиҳаси туфайли истеъфога чиққан.

Жереми Хант — 2005 йилдан парламент қуйи палатаси аъзоси, 2010 йилда Дэвид Кэмерон ҳукуматида маданият вазири лавозимини эгаллаган. Шунингдек, у соғлиқни сақлаш ва ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган. 2019 йилда Хант бош вазир лавозимида финалга чиққан, аммо Борис Жонсонга ютқазган.

Пенни Мордонт — 2019 йилда Британия мудофаа вазири лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлган. Бунгача Қироллик денгиз флоти резервчиси Мордонт Кэмерон ҳукуматида Қуролли кучлар бўйича котиб ўринбосари лавозимида ишлаган.

Риши Сунак — 2015 йилда Британия парламенти аъзоси бўлган ва 2019 йилда молия вазири этиб тайинланган. У 2022 йилнинг 5 июлига қадар ушбу лавозимда қолган, у ўз ҳамкасби, соғлиқни сақлаш вазири Сожид Жовиддан кейин истеъфога чиқишини эълон қилган.

Лиз Трусс — Жонсон ҳукуматида ташқи ишлар вазири бўлган. Сунак ва Жовид ўз лавозимларини тарк этгач, у бош вазирни қўллаб-қувватлашини эълон қилган, бу унинг тарафдорлари орасида мавқеини мустаҳкамлади. У Россия раҳбариятига қарши кескин баёнотлари билан танилган.

Том Тугендхат — Ироқ ва Афғонистонда хизмат қилган собиқ ҳарбий. 2020 йилдан бери у Жамоатчилик палатасининг Ташқи алоқалар қўмитасига раислик қилиб келади. Тугендхат Ғарбнинг, биринчи навбатда, АҚШнинг Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш қарорини танқид қилган, шунингдек, Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари ҳақида қаттиқ гапирган.

Надим Захави — Ироқда туғилган, Саддам Ҳусайн ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай оиласи билан Британияга келган. У Жонсон ҳукуматида эмланиш бўйича маслаҳатчи ва таълим котиби бўлиб ишлаган. Сунак молия вазири лавозимидан кетгач, Захави ҳукуматдаги иккинчи муҳим лавозимни эгаллаган.

Таъкидланишича, овоз беришнинг биринчи босқичи 13 июль куни соат 13:30 дан 15:30 гача бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 7 июль куни Борис Жонсон Буюк Британия бош вазири ва Консерватив партия раҳбари лавозимини тарк этишга қарор қилганини айтган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди