Эронда аёллар ҳижоб кийишга қарши норозилик сифатида уларни ечди — видео

Эронлик инсон ҳуқуқлари фаоллари 12 июль куни аёлларни «Миллий ҳижоб ва иффат куни»да оммавий равишда ҳижобни ечишга чақирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

фото: «1lurer»

Маълум қилинишича, 1979 йилдаги инқилобдан кейин жорий қилинган Эрон шариат қонунига кўра, аёллар ўз қоматини яшириш учун сочларини ёпиб, узун ва кенг кийим кийиши шарт. Қоидабузарлар жамоатчилик томонидан қораланади, жаримага тортилади ёки ҳибсга олинади. Аммо инқилобдан ўн йиллар ўтган бўлса-да, раҳбарлар ҳали ҳам қонунни татбиқ этиш учун курашмоқда.

Танқидчилар ва фаоллар давлатнинг ҳижоб кийишни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликлардан норозилик кучайган ва Ғарбнинг Эронга унинг мунозарали ядровий дастури бўйича босими кучайиши фонида мухолифатга қарши кенгроқ тазйиқнинг бир қисми деб билмоқда.

Қайд этилишича, ҳукумат мамлакат бўйлаб «Миллий ҳижоб ва иффат куни»ни нишонлаш маросимларини ўтказар экан, ҳуқуқ фаоллари бу ҳаракатни танқид қилиб, аёлларни ҳижобни ечишга чақирмоқда.

«‘Миллий ҳижоб ва иффат куни’ аёлларни таъқиб қилиш ҳамда Эрон халқи ва айниқса аёлларга қарши репрессияларнинг янги тўлқинини бошлаш учун баҳонадир», дейилади ўнлаб таниқли аёллар ҳуқуқлари бўйича фаолларнинг қўшма баёнотида.

Қаршилик белгиси сифатида #No2Hijab ҳештеги билан видеолар бир неча кун давомида мамлакат ташқарисидаги ва мамлакат ичидаги эронликлар томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилган. Уларда кўчада юрган ёки полицияга қаршилик кўрсатаётган аёлларнинг ҳижобини ечаётгани акс этган.

«Мен нима кийишни хоҳлаётганимни ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлишим ва танловим учун қамалмаслигим керак. #No2Hijab», деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Кампанияга кўнгилли равишда ҳижоб киядиган аёллар ва ҳаттоки эркаклар ҳам қўшилган. «Менга ҳижобни ечиш шарт эмас. Аммо мен ўз юртим аёллари ва қизларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш учун кўчага чиқаман. #No2Hijab», деб ёзган @mashmolak.

Нью-Йоркда жойлашган Эронда Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро кампания «12 июль куни юзага келиши мумкин бўлган зўравонлик ва ҳибсга олиш билан боғлиқ янги ҳолатлардан жиддий хавотирлар борлигини» маълум қилган. Эроннинг «Fars» ахборот агентлиги 11 июль куни бир неча киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берган.

Ҳижобга қарши норозилик тўлқинлари сўнгги йилларда кучайган. 2014 йилда ҳуқуқ фаоли Масиҳ Алинежад Facebook ижтимоий тармоғида «Менинг яширин эркинлигим» кампаниясини бошлаб, саҳифасида ҳижобсиз эронлик аёлларнинг суратларини жойлаган.

Ундан сўнг 2017 йилда аёлларни чоршанба кунлари оқ рўмол ўрашга чақирувчи кампания, 2018 йилда эса ҳижобга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган, ўшанда аёллар рўмолини кўтариб кўчага чиққан. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, ўшанда ўнлаб аёллар ҳижоб кийишга қарши фаоллик кўрсатгани учун қамоққа ташланган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракатининг ҳижоб бўйича жорий қиладиган янги буйруғи маълум бўлганди. Шунингдек, Сингапурда ҳукумат томонидан бир неча ой ичида ҳамшираларга иш жойида рўмол ёки ҳижобда юришига рухсат берилиши мумкинлиги хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида