Германия Россиядан кўмир ва нефть сотиб олишни тўхтатади

Германия 1 августдан Россия кўмирини, 31 декабрдан эса нефтини сотиб олишни тўхтатади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «AP»

Мамлакат молия вазири ўринбосари Йорг Кукис Сиднейдаги анжуманда бу ҳақда гапирган. Унга кўра, Россия Германияга 40 фоиз кўмир ва 40 фоиз нефть етказиб берган.

«Шарқий Европада Совет империясининг қуроли бўлган ‘Дружба’ қувурининг тарихини биладиган ҳар бир киши биладики, бу қарамликдан халос бўлиш арзимас масала эмас, биз бунга бир неча ой ичида эришамиз», — деган у.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозир Германия муқобил алтернатив қидирмоқда ҳамда бу АҚШ ва Қатар бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Германия суюлтирилган газ учун терминаллар қурмоқда. Шунга қарамай, энергия таъминотида ҳали ҳам катта бўшлиқ мавжуд.

Россиядан кўмир импортини тақиқлаш Европа Иттифоқи санкцияларининг бешинчи пакетига киритилган, Россиядан нефтга қисман эмбарго олтинчи пакетдан ўрин олган.

«Bloomberg» маълумотига кўра, 2022 йил бошидан бери Россиянинг нефть даромадлари 50 фоизга ўсган. Шу муносабат билан G7 (Катта еттилик) мамлакатлари раҳбарлари Россия нефтига маржинал нархларни (маҳсулот ёки хизмат таннархи ўзгариши мумкин бўлган миқдор) жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Нархлар бир баррель учун 40–60 доллар миқдорида белгиланиши мумкин (Россия нефти бир баррель учун ўртача 80–85 доллардан сотилади).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Шимолий оқим» қувури орқали Россия газини етказиб таъмирлаш ишлари сабабли тўхтатилганди. Германия эса бу шунчаки баҳона эканини айтган.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео