Осмонда супер Ой ҳодисаси кузатилди — видео
Дунё бўйлаб 13 июль куни 357 263 километрни ташкил қилиши ва шу кунда супер Ой ҳодисаси кузатилиши ҳақида хабар қилинганди. «Bugun.uz» осмонда кузатилган ҳодиса бўйича маълумот беради.

Ушбу ҳодисасда табиий йўлдош сайёрага максимал даражада яқинлашади. Ой перигейга (самовий жисмнинг Ерга яқин орбитасида жойлашган нуқта) тўғри келади. Бу кунда Ернинг табиий йўлдоши бошқа ойларга қараганда анча каттароқ кўринади.
Ойнинг қанчалик катта кўриниши унинг ҳақиқий диаметридан кўра уфққа нисбатан ҳолатига боғлиқ. Қуйидаги кадрда Ой расман тўлганини кўриш мумкин.
Аввалроқ 2021 йилда дунё бўйлаб кузатилган супер Ой ҳодисаси намойиш қилинганди. 2021 йил 26 май куни турли мамлакатлар аҳолиси катта ва ёрқин, баъзи жойларда эса тўқ қизил рангдаги Ойни кўрган.
Астрономик ҳодиса Гавайи, Янги Зеландия ва Австралия аҳолисига кўринган. Шунингдек, Шимолий Американинг ғарбида, Жанубий Америка ва Шарқий Осиёда қисман кузатиш мумкин бўлган.


