13:55 | 13.07.22 200
Ўзбекистонда 1 километр квадрат майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди
Шунингдек, қишлоқ ва шаҳарларда яшайдиган аҳоли улуши келтирилган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига ўртача 79,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Қайд этилишича, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2021 йил 1 июль ҳолатига 1 километр квадратга 77,6 киши).
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этаётганини билдирганди.
- Шаҳар жойларда — 18 117 минг киши;
- Қишлоқ жойларда — 17 486,4 минг киши.
Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш ёши маълум қилинган. Аҳолининг ярмини ёшлар ташкил қилаётгани айтилган.