Ўзбекистонда қарздорлиги мавжуд автомобиллар махсус жойларга жойлаштирилади

Ҳукумат қарори билан йўл-патруль хизмати стационар постларида «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Низомга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади. Экранда акс эттирилмаган ёки «яшил» йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар «яшил» йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.

«Қизил» йўлакдан ҳаракатаниши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.

Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади. Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда транспорт воситаларининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилиши айтилганди. Шунингдек, автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинган.

Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди
Жамият11:30 | 26.9.22
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди