Ўзбекистонда рекорд даражада иссиқ об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда рекорд даражада иссиқ об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 17–22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Шу сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:

  • Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44–47 даражагача;
  • Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42–45 даражагача;
  • Фарғона водийси вилоятларида 41–43 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15–20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22–25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тадқиқотчи Эркин Абдулаҳатовнинг изоҳ беришича, кўплаб ҳудудларда кузатувлар тарихидаги рекорд иссиқлик кўрсатгичлари янгиланади.

Аввалроқ

Ўзбекистоннинг учта ҳудуди 29 июнь куни соат 11:00 дан бошлаб маълум вақтгача дунёнинг энг иссиқ нуқталарига айланди. Бу ҳақда «Погода и Климат» сайтидаги реал вақт режимидаги маълумотларга таяниб, метеоролог Эркин Абдулаҳатов хабар берганди.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото