Ўзбекистонда саноат корхоналарида бахтсиз ҳодиса сабаб қанча ўлим ҳолати кузатилгани айтилди

Ўзбекистонда 2022 йил 1-ярим йиллигида саноат корхоналарида бахтсиз ҳодиса сабаб қанча ўлим ҳолати кузатилгани айтилди. Бу ҳақда АОКАда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари иштирокида 13 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, мос даврда саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳаларида 27 010 та қоидабузилиш аниқланган. 22 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилган. 1521 та инженер-техник ва раҳбар ходимларга 1 миллиард 186 миллион 598 000 сўм миқдорида жарималар қўлланилган.

Шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 42 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, булардан 13 таси ўлим билан тугаган. Ҳудудлардаги мавжуд жами 143 та маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган 1879 та аттракцион кўздан кечирилди ва улардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиш ҳолати ўрганиб чиқилган. Шу билан бирга, 574 аттракцион вақтинчалик тўхтатилган.

Содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили шуни кўрсатдики, бахтсиз ҳодисалар 68,82 фоиз ҳолатда ташкилий сабаблар, яъни ишлаб чиқаришда ишларнинг тўғри ташкил этилмаганлиги ва ходимларнинг саноат хавфсизлиги соҳасида билим даражасининг пастлиги, техник ва технологик жараёнларда ишлаб чиқариш интизомининг пастлиги, иш бажарувчининг эҳтиётсизлиги ёки таваккалчиликка йўл қўйиши оқибатида бўлган.

Бундан ташқари, 31,18 фоиз ҳолатда техник сабаблар, яъни техник жиҳозлар ва қурилмаларнинг носозлиги, уларнинг конструктив янгиланмаслиги, меъёрий ҳужжат ва лойиҳа талабларининг бузилиши, техник қурилмаларга хизмат кўрсатишда камчиликларга йўл қўйилиши оқибатида юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандаги истироҳат боғида аттракцион боланинг бўйнини қисиб қолгани айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 5 йилда қанча одам машина газ баллонлари портлаши сабаб вафот этгани маълум бўлганди.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото