Президент топшириғи билан Самарқандда «Музейлар квадрати» ташкил этилади

Президент топшириғига кўра, республикада 9 та янги музей ташкил этилади, шулардан 7 таси Самарқанддаги «Музейлар квадрати»да бўлади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилояти ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Самарқанд шаҳрида «Музейлар квадрати» фаолияти йўлга қўйилади.

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, «Буюк ипак йўли — Ўзбекистон ва Хитойнинг олтин мероси» кўргазмаси, «Самарқанд — Ўзбекистон ва Россия минтақалари маданиятлари туташуви» кўргазмаси, «Классицизм» музейи, Тарихий фотосуратлар музейи, Заргарлик санъати музейи, Бадиий кўргазмалар зали, «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонасининг филиаллари сифатида анъанавий либослар музейлари фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, Қўқон шаҳрида «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида Замонавий санъат музейи ҳамда Урганч шаҳрида Ўзбекистон замонавий санъат музейининг филиали сифатида Лазги музейи ташкил этилади.

Таъкидланишича, бундан мақсад Ўзбекистон санъатининг жаҳон адабий ва маданий муҳитига интеграцияси, музейларимиздаги тарихий экспонатларнинг ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятида тутган ўрни ҳамда халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлашга оид замонавий янги экспозицияларни яратиш ва музей тўпламларидаги бой тарихий ҳамда маданий меросимизни замонавий санъат платформасида кенг тарғиб қилишдир.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди