Қорақалпоғистонда комендантлик вақти қисқартирилди

Қорақалпоғистонда комендантлик вақти қисқартирилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётгани ҳисобга олиниб, Президент томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини соат 21 дан соат 7 га қадар ўрнига соат 23 дан соат 5 га қадар этиб белгилашга қарор қилинган.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлат раҳбари томонидан имзоланган ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давомида  Қорақалпоғистонаги вазият изга тушаётганини маълум қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 6 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат ва эл-юртга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган ҳар қандай ёвуз кучларга зарба берилишини айтганди.

Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Буюк Британияда «ақлли қамоқхона» очилади — фото
Жаҳон18:12 | 17.8.22
Буюк Британияда «ақлли қамоқхона» очилади — фото