Россия Украина орқали Европага газ етказиб бериш шартини маълум қилди

Россия ҳукумати 2024 йилдан кейин Украина орқали Европа газ етказиш шартини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «minfin.com.uk»

Маълум қилинишича, мазкур масала Европага боғлиқ бўлади. Жумладан, агар талаб давом этса, газ транзити узайтирилади ва Украина газ транспорти тизими ишлашда давом этади. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевскийга кўра, Россия амалдаги шартнома бўйича ўзининг барча мажбуриятларини бажармоқда, бироқ транзит «Украина ҳукумати томонидан чекланган». Улар газни «Сохрановка» газ ўлчаш станцияси орқали ташишдан бош тортган.

«Келажакда Европанинг Россия газидан воз кечиши Украина орқали транзитнинг тугаши билан Киев даромасиз қолишини ҳам англатади», — дейди Биричевский.

Аввалроқ «Шимолий оқим» қувури орқали Россия газини етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Германия Россиядан кўмир ва нефть сотиб олишни тўхтатиши маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди