Россияда мигрантлар иштирокида муштлашув юз берди — видео
Оқибатда бир киши вафот этган
Россиянинг Тараскова қишлоғида 11 июль куни мигрантлар ва аҳоли ўртасида муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, мигрантлар ҳужумига учраган эркак ҳалок бўлган. Муштлашувга муҳожирларнинг маҳалладан ўтиб кетаётган қизни вақт ўтказишга таклиф қилгани сабаб бўлган. Натижада 41 ёшли эркак қизни ҳимоя қилган, бироқ муҳожирлар уни урган.
Жабрланувчи ўша куни вафот этган. Эркакнинг дўстлари қасос олиш мақсадида мигрантлар билан тўқнашган. Оммавий муштлашув полиция томонидан тўхтатилган. Ҳозирда воқеа тафсилоталри ўрганилмоқда.
Аввалроқ Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берганди. Шунингдек, Россиянинг Новая Москвадаги турар жой майдонида муштлашув бўлган.