Шавкат Мирзиёев Эрон Исломий кенгаш мажлиси раисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Эрон Исломий кенгаш мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, жараёнда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш, шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни юқори суръатда давом эттириш ва устувор йўналишларда кенгайтиришга хизмат қилаётган фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувларни мамнуният билан қайд этган.

Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик кўрсаткичлари ўсаётгани кузатилмоқда — 2022 йил бошидан товар айирбошлаш 40 фоизга, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 360 тадан ошган. Февраль ойида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ва етакчи корхоналари вакиллари иштирокида бизнес форум муваффақиятли ўтказилган. Келгуси ойларда қатор муҳим икки томонлама тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Исломий кенгаш мажлиси раиси Ўзбекистон етакчисига Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказиб, Эрон томони дўст давлатларимиз ўртасидаги кенг кўламли муносабатларни мустаҳкамлаш ва амалий мазмун билан бойитиш борасида қатъий эканини таъкидлаган.

Музокараларда ўзаро савдо ҳажмининг ошиши учун қулай шароитларни шакллантириш, транспорт ва логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, илмий-техник алмашинув дастурларини амалга ошириш, ҳудудлар ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Келишувларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини илгари суриш мақсадида самарали парламентлараро мулоқотни давом эттиришга келишиб олинган. Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган. Ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши йўлидаги кўмакни кенгайтириш муҳим экани қайд этилган.

Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кун тартиби кўриб чиқилган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясниковични қабул қилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди