Шри-Ланка президенти мамлакатдан қочиб кетди

Шри-Ланканинг аввалроқ истеъфога чиқишини эълон қилган президенти Готабая Ражапакса мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «AP»

Маълум қилинишича, собиқ президент рафиқаси ва икки тансоқчиси билан Мальдив оролларига йўл олган «Ан-32» самолёти бортида кўриниш берган. Президент бўлган самолёт Мале аэропортига қўнган. У Шри-Ланка пойтахти Коломбодан учиб келган.

Шундан сўнг Ражапакса ва унинг ҳамроҳлари полиция бошчилигида ўз манзилларига олиб кетилган. Унинг жойлашуви эса ошкор этилмаган.

Маълумот ўрнида, Шри-Ланкада аҳоли президент ва бош вазир истеъфосини талаб қилиб, намойиш уюштирган. Июль ойи бошида намойишчилар президент саройи ва бош вазир Ранила Викрамасингхе қароргоҳига бостириб кириб, вазирнинг уйига ўт қўйган. 9 июль куни намойишчилар давлат раҳбари қароргоҳига бостириб кириб, уни назорат остига олган. У ердан салкам 18 миллион рупий аниқлаган.

Ражапаксанинг ўзи эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг мамлакат сиёсий партиялари етакчилари Шри-Ланка раҳбари истеъфога чиқиши керак деган қарорга келган. Мамлакат бош вазири ҳам ўз лавозимини тарк этади. Президент 13 июлдан бошлаб истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаган.

Орол давлати хорижий валюта, ёқилғи, нефть маҳсулотлари, ўғитлар, озиқ-овқат ва дори-дармонлар танқислигини бошдан кечирмоқда. Инқирозни уч йил ичида тўлиқ енгиб ўтиш мумкинлиги прогноз қилинган.

Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди