Сирдарёда Сибир ярасига чалиниш билан боғлиқ ҳолат аниқланди

Сирдарё вилояти Сардоба туманида Сибир ярасига чалиниш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Халқаро касалликлар классификацияси (МКВ-10) бўйича А-22 касаллиги (Куйдирги ёки Сибир яраси) билан Сардоба туман Зомин МФЙ Ховотоғ аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқаро Б.А.да аниқланган.

«Ўз ўрнида ушбу касаллик одамдан одамга юқмаслиги билан ажралиб туради. Касаллик фақат йирик ва майда шохли қорамолларни сўйиш жараёнида ҳамда хом гўшт билан мулоқот жараёнида одамга юқади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда Сардоба туман Зомин МФЙ ҳудудидаги барча йирик ва майда шохли моллар касалликка қарши ветеринария ходимлари томонидан эмланган. Юқоридаги касалликда карантин фақатгина йирик ва майда шохли қора молларга тадбиқ қилинади. Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирга ўрин йўқ.

Маълумот ўрнида, куйдирги ўткир кечувчи ўта хавфли инфекцион касаллик бўлиб, септицемия, оғир заҳарланиш ва карбункулалар ҳосил қилиш билан кечади. Барча турдаги қишлоқ хўжалик, уй, ёввойи ҳайвонлар куйдирги билан касалланади ҳамда у одамларга, асосан, ҳайвонлар орқали осон юқади.

Касаллик қўзғатувчисининг ташқи муҳитда 100 йилгача сақланиб туриши инобатга олинган ҳолда хасталикнинг эски ўчоғи хавфсизлик бўйича давлат ветеринария хизмати томонидан назоратга олинади.

Аввалроқ Арманистонда куйдирги касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганди. Шунингдек, Қирғизистон хавфли куйдирги касаллиги сабаб Жаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилотига мурожаат қилган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди