Тошкентда электросамокатда ариққа тушиб кетган йигит вафот этди

Тошкент шаҳар Шайхантоҳур туманида электросамокатда ариққа тушиб кетган 27 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Маълум қилинишича, 5 июль куни куни тахминан соат 01:55 да туманнинг Қоратош кўчасида 1995 йилда туғилган фуқаро С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва ариққа тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, 11 июль куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 23 июнь куни «Nexia-2» ва «Malibu» тўқнашуви оқибатида 2 нафар ИИБ ходими ва 1 фуқаро вафот этганди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 17 июль куни «Cobalt» ҳавдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўл четидаги кафега кириб кетганди.

Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди
Жамият11:08 | 19.8.22
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди