Хива реставрация мактаби ташкил этилади

Хоразм вилоятида Хива реставрация мактаби ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 12-июль куни имзоланган қарорига асосланиб Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга кўра, UNESCO кўмагида ташкил этилган ушбу мактабга хориждан ҳам етакчи экспертлар жалб қилинади. Мактаб фаолияти UNESCO, Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш хақаро кенгаши (ИКОМОС), Маданий бойликларни асраш ва реставрация қілиш халқаро тадқиқот маркази (ИККРОМ), Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича ташкил қилинган Халқаро маслаҳат қўмитаси, агентлик билан тузилади.

Шунингдек, Илмий-эксперт кенгаши, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Камолиддин Бедзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти, Самарқанд архитектура-қурилиш институти ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Мактабнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • тегишли мутахассислар учун малака ошіриш курсларини ташкил қилиш ва бу курсларга маҳаллий ҳамда чет эллик мутахассисларни жалб этиш
    бўйича Марказга таклифлар киритиш;
  • «устоз-шогирд» анʼаналарини ривожлантириш ва илмий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек, соҳага янги усул, материал ва технологиялар, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини татбиқ этиш бўйича илмий-амалий асосланган таклифлар тайёрлаш;
  • малака ошириш курсларининг тингловчиларида амалий кўникмаларни ривожлантириш ҳамда улар иштирокида моддий маданий мерос объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишни ташкил қілишда кўмаклашиш;
  • асрашга доир ишлар соҳасида маҳаллий ва чет эллик экспертлар иштирокида илмий-амалий семинарлар, анжуман ва бошқа тадбирлар ташкил этиш, шунингдек, услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва энг яхши тажрибаларни оммалаштиришда иштирок этиш.

Маълумот учун, 2021 йили «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси» давлат муассасаси ва босқичма-босқич унинг давлат муассасаси шаклида Хива, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Шаҳрисабз ва Қўқон шаҳар минтақавий марказларига асос солинганди. Хива реставрация мактаби дирекциянинг Хива шаҳар минтақавий марказида ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилда реставрация қилинадиган обидалар рўйхати шакллантирилганди. Бундан ташқари, маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади