Зангиотада вояга етмаган қиз зўрлангани бўйича қўшимча маълумот берилди

Зангиотада вояга етмаган қиз зўрланганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда видеоёзув тарқалган, ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берганди. Тошкент вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, фуқаро аризасига асосан 2022 йил 8 июль куни Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Келтирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан судга оид биология экспертизаси тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда 15 ёшли қизни 4 йигит зўрлагани айтилганди. Шунингдек, Самарқандда вояга етмаган шахсни зўрлагани учун қамалган йигитнинг онаси ИИБ ходимлари устидан шикоят қилган эди. Ҳамда Қашқадарёда севгилиси томонидан зўрлангани айтилган 18 ёшли қиз жонига қасд қилган.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото