Зеленский мамлакатда қолган украиналикларга мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда қолган украиналикларга мурожаат қилиб, уларга ғалабага ишонаётгани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «УНИАН» хабар берди.

Фото: «AP»

Президент олдинда қийин йўл тургани, бироқ Украина ўзини ҳимоя қила олишини таъкидлаган.

«Украина қайта қуриш имкониятига эга бўлади. Мамлакат ўзининг барча ташқи сиёсат мақсадларини амалга оширишга қодир», — деган у.

Зеленский миллионлаб одамлар бунинг учун ҳар бири ўз даражасида сидқидилдан меҳнат қилса, натижа бўлишини айтган.

«Биласизми, негадир, мен Украинада ишлайдиган оддий одамларга жуда камдан-кам миннатдорлик билдирардим. Улар ҳамма нарсага қарамай, шу ерда қолди. Украинага ишонч билан ҳар куни ўз ишини бажарди. Энди эса мен барчангизга миннатдорлик билдирмоқчиман, яхшиямки сизлар борсиз», — деган давлат раҳбари.

Аввалроқ Зеленский уруш юзасидан дунё етакчиларига мурожаат қилганди. Шунингдек, Зеленскийнинг йил охиригача Украинани озод қилиш режаси маълум қилинган.

Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди