Абдулла Арипов Самарқандда малайзиялик зиёратчилар билан тасодифан кўришиб қолди — фото

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси ёнида Малайзиядан келган биринчи зиёратчилар гуруҳи билан учрашиб қолди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, малайзиялик туристлар Абдулла Ариповга қадимий Самарқандни зиёрат қилиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, ўз ҳис-туйғуларини «Биз Ўзбекистонни севамиз!» деган сўзлар билан изҳор этган. Шунингдек, Регистон майдонида Андижон вилоятидан келган бир гуруҳ туристлар бош вазир билан эсдалик учун суратга тушган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Байрам кунлари ички туризмни ривожлантириш мақсадида мамлакатнинг турли ҳудудларидан муқаддас қадамжоларга оммавий саёҳатлар уюштирилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда зиёрат туризми фаол ривожланмоқда. Мавсум якунига қадар ҳар 10 кунда «Malaysia Airlines» чартер рейслари орқали жануби-шарқий Осиё давлатларидан зиёратчилар мамлакатга ташриф буюради.

Аввалроқ Малайзия туристик компаниялари вакиллари 9 июль куни Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Жамият11:10 | 10.8.22
Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди