21:38 | 14.07.22 480

Африкада номаълум касалликдан уч киши вафот этди

Хасталик аломатлари ҳақида маълумот берилди

Танзаниянинг Линди ҳудудида уч киши бурун қонаши билан кечган номаълум касалликдан вафот этди. Бу ҳақда «The Citizen» хабар берди.

Фото: «AP»

Маҳаллий шифокорлар жами 11 кишида «ғалати» касаллик аниқланганини маълум қилган. Улардан уч нафари вафот этган, икки нафари касалхонага ётқизилган, қолганлари эса изоляция қилинган. Номаълум касаллик ҳолатларини қайд этиш 5 июлдан кейин бошланган.

Симптомлар нафақат бурундан қон кетиш, балки иситма, бош оғриғи ва чарчоқни ҳам ўз ичига олади. Беморларда олинган тест натижасида Эбола ёки Марбург иситмаси, шунингдек, коронавирус аниқланмаган.

Мамлакат президенти Самия Ҳасан Сулуху гипотезага кўра, касаллик атроф-муҳитнинг бузилиши таъсири туфайли пайдо бўлганини айтган. Жумладан, баъзи ёввойи турларнинг ҳаёти жиддий равишда бузилгани, улар аҳоли пунктига яқинлашиши оқибатида инсон саломатлигида ўзгариш кузатилаётгани қайд этилган.

Аввалроқ Қозоғистонда уй ҳайвонлари номаълум касалликдан нобуд бўла бошлаганди. Шунингдек, АҚШ ва Европада болалар номаълум касалликка чалинаётганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 422
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 252
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 953
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 458
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 413
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 463