АҚШда инфляция 40 йиллик рекордни ўрнатди

АҚШда инфляция 40 йил ичида биринчи марта рекорд даражага кўтарилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, мамлакатда истеъмол нархлари 2021 йилга нисбатан 9,1 фоизга ошган. Бу 1981 йилдан бери кузатилган энг катта ўсиш ҳисобланади. Нархларнинг кўтарилиши АҚШ уй хўжаликларига қўшимча босим ўтказмоқда, бу эса федерал захира тизимини яна фоиз ставкаларини сезиларли даражада оширишга мажбур қилиши мумкин.

«Бугунги инфляция маълумотлари қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори бўлса-да, улар ҳам эскирган. Бу маълумотлар бензин нархининг қарийб 30 кунлик пасайишининг таъсирини тўлиқ акс эттира олмайди», — деган АҚШ президенти Жо Байден.

Май ойида 4,1 фоизга тушган бензин нархи июнь ойида 11,2 фоизга ўсган ва 2021 йилнинг июнига нисбатан 59,9 фоизга ошган. Июнда АҚШда бир галлон бензиннинг ўртача нархи 5 долларга баҳоланган.

Бундан ташқари аҳоли даромадидан кўра асосий эҳтиёж товарлари нархи тез ўсиб бормоқда. Кам таъминланган озчилик бундан кўпроқ зарар кўрган, чунки уларнинг даромадларининг катта қисми озиқ-овқат, транспорт ва уй-жой каби асосий эҳтиёжларга сарфланади.

Озиқ-овқат нархлари бир йилда 12,2 фоизга ўсган, бу 1979 йилдан бери энг катта ўсишдир. Уй-жой ижараси нархи 5,8 фоизга ошган, бу 1986 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Йил давомида янги автомобиллар нархи 11,4 фоизга, авиачипталар эса 34 фоизга ошган.

Аввалроқ ХВЖ яна глобал иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирганди. Шунингдек, Билл Гейтс Украинадаги инқирознинг иқтисодиётга таъсирини тушунтирганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди