АҚШда TikTok миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилинди

АҚШ регулятори мамлакат ҳарбийларига TikTok’дан фойдаланиш тақиқланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: АҚШ ҳаво қўшинлари матбуот хизмати

Тақиққа ижтимоий тармоқнинг хавфсизликка таҳдид солаётгани сабаб бўлган. Ҳарбийларнинг бир нечта бўлинмаларига TikTok’дан расмий қурилмаларда фойдаланиш тақиқланган, ундан шахсий қурилмаларда фойдаланиш мумкин. Федерал комиссия аъзоси Брендан Карр бу ҳал қилиниши керак бўлган муаммо эканини айтган. У Пекинга маълумот юборувчи иловага эга телефон ҳарбий объектлар ҳудудида қўлланилаётганидан ҳавотир билдирган.

«Шу тариқа у қўшинларнинг жойлашуви ва ҳаракати ҳақидаги маълумотларни узата олади», — дея қўшимча қилган Карр.

Ўз навбатида, TikTok вакили Федерал комиссия баёнотлари эскирган маълумотлар, махфийлик сиёсатини нотўғри тушуниш ва нотўғри ҳисоботларга асосланганини қайд этган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати PUBG ва TikTok’дан фойдаланишни тақиқлаганди. Шунингдек, Британияда TikTok’даги челленж сабаб 50 дан ортиқ бола касалхонага ётқизилганди.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади