Британияда бош вазир лавозими учун сайловнинг биринчи тури бўлиб ўтди
Ундан қайси номзодлар ўтгани маълум қилинди
Буюк Британияда бош вазир лавозимига сайловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Sky News» хабар берди.

Маълум қилинишича, икки номзод: Надим Захави ва Жереми Хант биринчи босқичда мағлуб бўлган. Эндиликда саккиз Борис Жонсон курсиси учун 6 нафар номзод курашмоқда. Қуйидагилар навбатдаги сайлов босқичида рақобатлаша олади:
- Собиқ канцлер Риши Сунак;
- Ташқи ишлар вазири Лиз Трусс;
- Жамоатлар палатасининг ташқи ишлар бўйича танлов қўмитаси раиси Том Тугендхат;
- Буюк Британиянинг собиқ мудофаа вазири Пенни Мордонт;
- Собиқ тенглик вазири Кеми Баденок;
- Қироллик Бош прокурори Суэлла Брейвермен.
Сайловнинг иккинчи босқичи 14 июлда бўлиб ўтади, энг кам овоз тўплаган фақат битта номзод четлаштирилади. Ўтган ҳафта молия вазири лавозимини тарк этган Сунак 88 овоз билан танловда етакчилик қилган, 67 овоз билан собиқ Мудофаа вазири Пенни Мордонт иккинчи ўринни қайд этган. Ташқи ишлар вазири Лиз Трусс 50 нафар консерватив қонунчилар қўллаб-қувватлаган ҳолда учинчи ўринни эгаллаган.
Энг кам 30 овоз тўплаган қолган номзодлар собиқ тенглик вазири Кеми Баденок (40), ташқи ишлар бўйича танлов қўмитаси раиси Том Тугендхат (37) ва Бош прокурор Свелла Браверман (32) бўлган.
Аввалроқ Буюк Британияда бош вазир лавозимига номзодлар номи эълон қилиниб, улар ҳақида маълумот берилган.