Маймунчечакнинг учта асосий аломати маълум қилинди

Россиялик иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков маймучечакнинг учта асосий белгиларини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мутахассисга кўра, ушбу аломатлар аниқлангач, одам ўзини изоляция қилиши ва клиникага бориши керак.

«Биринчидан, аломатлар гриппга ўхшайди — юқори ҳарорат ва қаттиқ безовталик. Иккинчидан, характерли тошма кузатилиши керак. У ривожланишнинг бир неча босқичларидан ўтади, шу жумладан пуфак босқичидан ҳам. Учинчидан, лимфа тугунлари шишади», — дея тушунтирган у.

Крючков ҳарорат пайдо бўлган пайтдан бошлаб касалликнинг тўлиқ тугашига тахминан уч ҳафта ўтишини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, маймунчечак Россия ва Туркияда ҳам аниқланган. Касаллик Европада болалр орасида ҳам тарқалишни бошлаган. Мутахассислар маймунчечак 50 та янги мутацияга учраганидан огоҳлантирган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди