МТВ Самарқандда боғча мудираси методистнинг бошини бокал билан уриб ёрганига муносабат билдирди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги боғчада 1 июль куни мудира методистнинг бошини бокал билан уриб ёргани хабар берилганди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Пайарик тумани СТЭБнинг хулосасига кўра, Э.Г.нинг таънасида яъни, бошнинг чап чакка соҳасида эзилиб йиртилган яра жароҳатлари аниқланган. Хулосада ушбу жароҳат ўтмас қаттиқ жисмларнинг бир маротаба зарб таъсиридаги механизмидан етказилгани, одатда кечувида соғликни қисқа, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келиши, шунинг учун оғирлик даражасига кўра «енгил соғликни бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатлари» гуруҳига кириши қайд этилган.

Ҳолат юзасидан 2 июнь куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижалари бўйича қўшимча равишта расмий муносабат билдирилади.

«Мактабгача таълим вазирлиги бу каби ходимларнинг иш фаолиятини оқламайди. Хусусан, ҳолат сабаб мазкур МТТда фаолият юритаётган вақтинчалик раҳбарлик лавозими юклатилган методист Ч.А. билан меҳнат шартномаси бекор қилинди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқанддаги боғчада гўшт ўғирлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилганди. Шунингдек, Қашқадарёдаги боғчада 5 ёшли боланинг қўли куйдирилганига муносабат билдирилган.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди