Нидерландияда коронавируснинг янги — «кентавр» тури аниқланди

Нидерландияда коронавируснинг «кентавр» номини олган янги тури аниқланди. Бу ҳақда «NOS» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Янги ковид тури «омикрон» штамининг кичик турларидан бири ҳисобланади. Унинг илмий номи «BА.2.75». Вирус биринчи марта июнь ойида Гелдерланд провинциясининг шимоли-шарқий минтақасидан олинган намунада аниқланган. Бу Нидерландия Миллий соғлиқни сақлаш институти томонидан ўтказилган бир қатор тадқиқотлардан сўнг аниқланган.

Мутахассислар «кентавр» штами аллақачон Ҳиндистон, Австралия, Япония, Канада, АҚШ, Германия ва Буюк Британиядаги беморларда қайд этилганини таъкидлаган. Касалликнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази «кентавр» янада юқумли эканини маълум қилган. У олдинги ковид штамларига қараганда беморларда оғирроқ кечиши мумкин.

Ўз навбатида, ЖССТ бош олими Сумья Сваминатан «BА.2.75»нинг потенциал хавфини баҳолаш учун ҳали етарлича намуналар йўқлигини таъкидлайди.

Аввалроқ олимлар дала сичқонларда инсонлар учун хавфли янги коронавирусни аниқлаганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг янада хавфли тури пайдо бўлишидан огоҳлантирганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради