Озарбайжон Арманистон томони ҳарбий позицияни ўққа тутганини маълум қилди

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги икки давлат чегарасидаги республика қуролли кучларининг позициялари Арманистон томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, 13 июль куни кунининг иккинчи ярмида Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари томонидан ўт очилиши жавоб чорлари билан қайтарилган.

«Арманистон ҳарбийлари давлат чегарасининг Басаркечар вилояти Заркенд аҳоли пункти йўналишидаги позицияларидан Озарбайжон армиясининг Келбажар вилояти Юхара-Айрим аҳоли пункти йўналишидаги позицияларини ўққа тутди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари томонидан кўрилган «адекват жавоб чоралари» натижасида ўт отиш тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон 21 июнга ўтар кечаси Арманистон ҳудудидан чегарасидаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилганди. Арманистон Мудофаа вазирлиги эса бу баёнотни рад этганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди