Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси сотиб олишдан манфаатдор экани маълум қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокараларда тарихий илдизлар ва дин бирлиги, тиллар, маданият ва анъаналар муштараклиги Ўзбекистон–Туркманистон ҳамкорлигининг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланган.

«Туркманистон Президентининг давлат ташрифини халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бузилмас, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш интилиш бардавом эканлигининг ёрқин тасдиғи сифатида қабул қиламиз», — деди Ўзбекистон етакчиси.

Туркманистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг шубҳасиз устувор йўналиши экани қайд этилган.

«Ишончим комил, бугунги музокаралар кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутади, биродар мамлакатларимизнинг стратегик шериклигини янада мустаҳкамлайди ва сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқади», — деди Ўзбекистон Президенти.

Мамлакатлар савдодаги ижобий суръатни сақлаб қолиш ва унинг ҳажмини яқин йилларда икки баробар ошириш учун барча имкониятларга эга экани мамнуният билан қайд этилган. Бунга Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо ҳудуди ва пойтахтларимизда савдо уйларини очиш бўйича қабул қилинган қарорлар хизмат қилади.

Томонлар кимё тармоғидаги алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилганини юксак баҳоладилар. Автомобилсозлик, электротехника, тўқимачик ва фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кенгайтириш режалаштирилган.

Шу мақсадда ўрта мудддатли Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастури қабул қилинади. Бундан ташқари, энг истиқболли лойиҳаларни илгари суриш учун қўшма лойиҳа офиси ташкил этилади.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Ўтган йилда юк ташишлар ҳажми 17 фоизга ортиб, бу тенденция жорий йилда ҳам сақланиб қолмоқда. Томонлар минтақа мамлакатларининг ноёб транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан юкларни ташиш учун ўзаро имтиёз ва чегирмалар беришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Давлат раҳбарлари сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликка тўхталар эканлар, Сув хўжалиги масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия муваффақиятли ишлаётганини таъкидладилар. Президентимиз бугун минтақа сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга хизмат қиладиган тарихий аҳамиятга эга Амударё бўйича битим имзоланишини мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек, Ўзбекистан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефть маҳсулотларини харид қилишдан манфаатдор.

Туркманистон томони товар айирбошлашни диверсификация қилиш ва ошириш, саноат кооперациясини ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.

«Мамлакатларимиз улкан салоҳиятга эга муайян тармоқлар орасида биз агросаноат мажмуи, энергетика, кимё ва нефть-кимё, машинасозлик, тўқимачилик ва фармацевтикани қайд этмоқчимиз. Бизнес диоралари ўртасидаги шерикликни кенгайтириш учун жиддий имкониятлар бор. Кейинги йилларда чегарадош ҳудудлар ўртасидаги алоқалар фаоллашди. Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтириш ниятидамиз», — деди Туркманистон президенти.

Музокаралар якунида давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматларига эришилган келишувларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳар ой ахборот бериб боришни топширди.

Аввалроқ Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Кўксарой қароргоҳида тор доирадаги учрашув ўтказганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади