Ўзбекистонда 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади

Ўзбекистонда 15 июлдан номинал қиймати 1000 сўмлик танга муомалага чиқарилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Сенат Кенгашининг Марказий банк томонидан тақдим этилган 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот билан бирга 1 000 (бир минг) cўмлик танганинг ҳам намуна ва дизайнини маъқуллаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 200 000 сўмлик банкнотлар айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт экани келтирилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилгани рад этилганди. Шунингдек, Марказий банк янги 50 минг ва 100 минг сўмлик пулларни муомалага чиқариши маълум қилинган.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото