Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Фото: Иллюстратив / OLX

Маълум қилинишича, конвой остидаги шахслар (жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамокқа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ҳамда маҳкумлар) қочишга уринганда (электрон браслетни ечиш, шикаст етказиш, конвойчи ходимдан узоқлашиш ва бошқа ҳолатларда) электрон браслет товушли ва визуал хабарни онлайн режимида автоматик тарзда бириктирилган конвойчи ходимга ва ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмларига узатади.

Қочиб кетишга уринган конвой остидаги шахсларни уларга тақилган электрон браслетлардан узатилаётган GPS сигналларига мувофиқ «иссиқ изи»дан ушлаш чоралари кўрилади. 2024 йил 1 декабрга кадар ички ишлар органлари конвой бўлинмалари электрон браслетлар билан тўлиқ таъминланади.

Аввалроқ Тошкентда ички ишлар ходимларига электрошокер бериш бошлангани хабар қилинганди.

Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Жамият22:35 | 17.8.22
Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди