Ўзбекистонда янги қурилаётган кўчмас мулк объектларини қайси давлатлар фуқаролари сотиб олиши мумкин?

Ўзбекистонда янги қурилаётган кўчмас мулк объектларин сотиб олиши мумкин бўлган давлатлар фуқаролари маълум қилинди. Б ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати тасдиқланган.

Фото: «Huquqiy axborot»
Фото: «Huquqiy axborot»

Қонунчиликка кўра, хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмасдан, қуйидаги янги кўчмас мулкларни сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилган:

  • Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;
  • бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармони имзоланганди. Унга кўра, чет эл фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олишда талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори камайтирилиши маълум бўлганди.

Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Жамият11:10 | 10.8.22
Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди