Президент хонандаларни солиққа тортиш тизимини ўзгартириш бўйича фармон имзолади

Президент «Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божини ундириш ва ушбу лицензияга эга шахсларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш ҳамда санъаткорлар учун қулай ижодий муҳит яратиш мақсадида:

1. Концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари сони амалдаги 6 тадан 3 тага қисқартирилади. Бунда аҳолига концерт-томоша хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари орасида қуйидагича тақсимланади:

а) I рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

  • республика ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон концерт ташкил этиш;
  • II ва III рейтинг гуруҳлари ижрочилари учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

б) II рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

  • битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида қатнашиш;
  • оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;
  • III рейтинг гуруҳи ижрочиси учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

в) III рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

  • тўй, юбилей ҳамда бошқа маросим ва тантаналарда, жумладан, тўйхона, ресторан, ҳордиқ чиқариш ташкилотлари (клуб, дискотека, бар ва қаҳвахона) ва хусусий уйларда концерт-томоша хизматларини кўрсатиш;
  • созанда ва раққос(а)лар томонидан битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш.

2. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божини ундириш бўйича 1 сентябрдан қуйидаги тартиб жорий этилади:

а) давлат божи ставкалари пасайтирилади ва қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • I рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида;
  • II рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида;
  • III рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;

б) қуйидаги санъаткорлар давлат божини тўлашдан озод этилади:

  • ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар — ўқиш муддати давомида;

в) юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади. Бунда:

  • лицензияда ижодий жамоа аъзолари тўлиқ кўрсатилади ва улардан лицензия учун давлат божи қўшимча равишда ундирилмайди, ижодий жамоа аъзоси мустақил ижрочи сифатида ижод қилган ҳоллар бундан мустасно;
  • ижодий жамоа унинг барча аъзолари давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслардан таркиб топган тақдирдагина давлат божи тўлашдан озод қилинади.

3. Маданият вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қуйидаги таклифларига розилик берилган:

  • концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахсларга даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда тўлаш ҳуқуқини бериш;
  • 2024 йил 1 январдан бошлаб хонандалардан, 2026 йил 1 январдан бошлаб қолган ижрочилардан даромад солиғини фақат декларация асосида ундириш.

4. Шунингдек, қуйидагилар белгилаб қўйилди:

а) декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда даромад солиғини тўлаш ҳуқуқи хонандаларга 2024 йил 1 январга қадар, концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи бошқа жисмоний шахсларга 2026 йил 1 январга қадар берилади;

б) декларация асосида солиқ тўлашни танлаган ижрочилар учун:

  • йиллик умумий даромаднинг 30 фоизи миқдоридаги харажатлар тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмаган ҳолда чегирилади;
  • тасдиқланган харажатлар суммаси умумий даромаднинг 30 фоизидан ошган тақдирда қўшимча равишда ушбу даромаднинг 10 фоизи миқдори чегирилади;
  • лицензия олиш учун ундирилган давлат божи ва ижтимоий солиқ суммалари харажат сифатида қайд этилади ҳамда даромадлар таркибидан чегирилади;

в) қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашни танлаган ижрочилардан даромад солиғи бир йилда бир марта қуйидаги миқдорларда ундирилади:

  • I рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 2,7 миллион сўм миқдорида;
  • II рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,8 миллион сўм миқдорида;
  • III рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,0 миллион сўм миқдорида.

5. Янги тартибга кўра:

  • 2024 йил 1 январга қадар III рейтинг гуруҳи ижрочилари қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашдан озод этилади;
  • 2025 йил 1 январга қадар концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахслар меҳнат шартномаси асосида банд бўлмаган тақдирда, улардан концерт-томоша фаолияти бўйича ижтимоий солиқ бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ундирилади;
  • концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахсларнинг юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан олган даромадларидан, улар томонидан танланган солиқ режимидан қатъий назар, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинади;
  • юридик шахс ташкил этган ҳолда концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижодий жамоалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни юридик шахслар учун ўрнатилган тартибда тўлайди.

6. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божи тўлови лицензия олган йилда амалдаги тартиб бўйича, кейинги йиллардан бошлаб эса қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • 30 фоизи — Ўзбекистон республика бюджетига;
  • 0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
  • қолган маблағлар — лицензияловчи ваколатли орган ҳисобварағига.

7. Давлат солиқ қўмитаси Маданият вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Soliq» мобил иловасида лицензия асосида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун даромадлар тўғрисидаги декларациянинг даромад ва харажатларини кунлик асосда онлайн юритиш имкониятини яратади.

Мобил иловасини мазкур банд талаблари асосида такомиллаштириш харажатлари Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

8. Маданият вазирлигига вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2022 йилда 1 миллиард сўмгача маблағ «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ходимларини рағбатлантириш учун йўналтирилади.

9. Маданият вазирлиги:

  • Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда мазкур фармондан келиб чиқиб, жойларда тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил қилиш орқали ижрочиларнинг қонуний тартибда фаолият кўрсатишларига кўмаклашади;
  • бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

10. Мазкур фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият вазири Озодбек Назарбеков белгиланган. Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бош вазири Абдулла Арипов ва Президент маслаҳатчиси ўринбосари А. Жўрабаев зиммасига юкланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев маданият ходимларини илк бор нишонланаётган Маданият ва санъат ходимлари куни билан табриклаганди.

Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолай олади — Вячеслав Володин
Янгиликлар17:06 | 29.11.22
Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолай олади — Вячеслав Володин
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар16:42 | 29.11.22
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Янгиликлар16:31 | 29.11.22
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди