Қирғизистон президенти ҳокимларни ўзини хондек ҳис қилмасликка чақирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров вилоят раҳбарларини ўзини хондек ҳис қилмасликка чақирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Президент 14 июль куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказган мажлисида бу ҳақда гапириб, бундан буён юқори амалдорлар хатога йўл қўйса, улар ҳимоя қилинмаслигини айтган.

«Кимдир ёмон ишларга қўл урса, давлатга қарши ишлар ортида турган бўлса, ўтмишдаги ҳеч бир хизматингизга қарамаймиз! Жуда қаттиқ чоралар кўрилади. Мамлакатимизда жамият очиқ, ҳеч нарсани яшириб бўлмайди. Текширувчи органларнинг оғзини ёпсангиз ҳам, одамларнинг ўзи аниқлаб, нотўғрисини текшириб, бизга топширади», — деган у.

Шунингдек, Жапаров барча давлат ва шаҳар органлари вакилларини очиқликка чақирган.

«Қишлоқ ҳокимликлари раҳбарлари, ҳокимлар, бюджетдан маош олувчи ҳар бир давлат ва муниципал ходимни ахборот майдонига кириб, бугунги кунларда қилган ишлари ҳақида маълумот беришга мажбур қиламан», — деган у.

Аввалроқ Қирғизистон президенти аҳолини пулни беҳуда сарфламасликка чақирганди. Шунингдек, президент Россия–Украина урушига муносабат билдирганди.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото