Қўқонда аёл уйида кўкнори сомонини сақлагани аниқланди

Қўқон шаҳрида аёл уйида кўкнори сомонини сақлагани аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 4 июль куни шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Меҳнатобод маҳалласида яшовчи М.С исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Жараёнда аёлнинг уйининг том қисмида кўкнори сомонини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-модда (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухоро шаҳрида 1 килограммга яқин опий гиёҳванд моддасини яширинча олиб кириб, сотмоқчи бўлган афғонистонлик эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати қатор ҳудудларда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйгани ҳақида хабар берилганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма