21:51 | 14.07.22 120
Россияда ўзбекистонлик йигит томдан йиқилиб, вафот этди
У мамлакатга пул топиш мақсадида келган
Россиянинг Воронеж вилоятида 11 июль куни 17 ёшли ўзбекистонлик йигит томдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Маълум қилинишича, йигит ўзи яшайдиган ётоқхона томига чиқиб, йиқилиб тушган. Жабрланувчи тўртинчи қаватда истиқомат қилган. Йигит шифохонага олиб кетилган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ бир соат ўтгач вафот этган.
Аниқланишича, йигит Ўзбекистонда туғилган, ҳеч қаерда ўқимаган ва Россияга пул топиш мақсадида келган. Тергов қўмитаси ходимлари ҳодисанинг сабабларини ўрганмоқда.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак ўз уйида пичоқланганди. Шунингдек, Россияда бошидан жароҳат олган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилганди.