Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди — фото

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент халқаро аэропортида уни бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувдан сўнг биродар мамлакат делегацияси Янги Ўзбекистон боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонга ташриф буюраётган олий мартабали меҳмонларнинг ушбу мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаган Сердар Бердимуҳамедов 17 январь куни Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Шавкат Мирзиёев уни қабул қилиб, олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиш масаласини кўриб чиққанди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 15 март куни Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган. Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни муҳим сиёсий тадбир муваффақиятли ўтказилгани билан қутлаганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади