Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов тор доирадаги учрашув ўтказди

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Кўксарой қароргоҳида тор доирадаги учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, ушбу учрашув Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклик муносабатлари тарихида янги саҳифа очишига ишонч билдирган.

«Улар замирида азалдан мустаҳкам дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш ришталари ётади», — дешан Ўзбекистон Президенти.

Ўзбекистон етакчиси Туркманистон президентини 2022 йил март ойида ўтган Президент сайловидаги ғалабаси билан яна бир бор табриклаган.

«Донишманд туркман халқи мамлакатдаги кенг кўламли ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, сизга ўз келажагини ишониб топширди. Сизнинг билим ва тажрибангиз, куч-ғайратингиз ва етакчилик қобилиятларингиз кўзланган барча режаларни рўёбга чиқаришга хизмат қилишига шубҳа йўқ», — деган Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги муносабатларда юксак даражага эришишга ва Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган беқиёс ҳиссасини қайд этган.

Давлат раҳбари кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида ижобий суръатга эришилганини мамнуният билан таъкидлаган.

«Шуни қайд этмоқчиманки, биз учун Туркманистон – минтақадаги ишончли ва муҳим ҳамкор. Бизнинг кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги интилишимиз қатъий, энг яқин қўшнимиз билан стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ниятидамиз», — деган Президент.

Туркманистон президенти меҳмондўстлик ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раисининг саломини етказган.

«Сиз Гурбангули Мяликгулиевич билан биргаликда икки томонлама муносабатларнинг пойдеворини қурдингиз ва мустаҳкамладингиз, ҳамкорликнинг пухта сиёсий ва ҳуқуқий асосини яратдингиз. Бу галги давлат ташрифимиз стратегик шерикликка янги сурҳат бағишлашга қаратилган ва мен қўйилган мақсадларга эришишимизга ишонаман», — деди Сердар Бердимуҳамедов.

Учрашув чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг истиқболларини муҳокама қилдилар, алоҳида эътиборни савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-транзит имкониятларидан фойдаланишга қаратган.

Томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйишда улкан салоҳият мавжудлигини қайд этган. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Марказий Осиёда қарор топган ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик муҳитини мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланган. Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентини ўзига қулай вақтда Туркманистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф этган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келгани хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди