«Time» журнали Ўзбекистонни 2022 йилдаги энг саёҳатбоп йўналишлар рўйхатига киритди

Американинг «Time» журнали Ўзбекистонни 2022 йилнинг энг саёҳатбоп йўналишлари рўйхатига киритди.

Фото: «Bugun.uz»

Нашрда келтирилишича, Ўзбекистон Совет Иттифоқидан мустақил бўлганининг 30 йиллигини нишонлаётган бир пайтда янги лойиҳалар хорижлик саёҳатчиларга Марказий Осиё мамлакатини янада қулайроқ ўрганиш имконини беради.

«2011 йилда очилган тезюрар поездлар тармоғи ҳозирда Хиванинг қадимий Ипак йўли бекатигача кенгайтирилмоқда, бу эса пойтахт Тошкентдан UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси объектларига саёҳат қилишни осонлаштиради. Ипак йўлининг яна бир шаҳри Самарқандда 2022 йил очилган аэропорт очиқ китобни эслатади.

640 гектар майдонда жойлашган ва Самарқанд эшкак эшиш каналини ўз ичига олган ‘Ипак йўли Самарқанд’ мажмуаси 2022 йил кузида очилади. Унинг таркибига 22 қаватли ‘Samarkand Regency Amir Temur’ номли дунёнинг етакчи меҳмонхоналари аъзоси ва яна еттита меҳмонхона киради. 2022 йилнинг кузида Ўзбекистонда илк бор ‘Ипак йўли’ адабиёт фестивали бўлиб ўтади», дейилган мақолада.

Маълумот ўрнида, «British Muslim Magazine» нашри ҳам Ўзбекистон ҳақида мақол чоп этиб, унда Ипак йўли шаҳарлари ҳисобланган Самарқанд, Хива ва Бухоро ҳақида маълумот берилган.

«The Times» нашри ҳам Ипак йўлидаги энг яхши саккизта тўхташ жойлари қаторига Хивани киритган. Шаҳардаги Ичан қалъа, Тошҳовли саройи, Калта минор минорасига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди