Тўқаев Россиядан кетган компанияларни Қозоғистонга жалб қилмоқчи

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга Россия бозорини тарк этган хорижий компанияларнинг Қозоғистонга кўчирилиши учун қулай шароит яратиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Президентга кўра, ҳозирда инвестиция капитали учун глобал кураш кетмоқда.

«Деярли 1400 та йирик хорижий компанияларнинг ҳар иккинчиси ўз фаолиятини тўхтатди ёки Россия бозорини бутунлай тарк этди. Ҳукумат уларнинг Қозоғистонга кўчирилиши учун қулай шароит яратиши керак», — дейди Тўқаев

Шунингдек, давлат раҳбари бу ўрта ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун яхши имкониятлар яратишини айтган. Тўқаев ҳукуматга ишлаб чиқариш саноатида инвестиция лойиҳалари жамғармасини тайёрлаш ва потенциал инвесторлар билан биргаликда ишлаб чиқиш бўйича топшириғини эслатган.

«Бу иш ҳали ҳам учрашув тарзида олиб борилмоқда. Аниқ натижаларга келсак, ҳали мақтанадиган нарса кам. Моҳиятан янги лойиҳалар йўқ. Яна бир бор таъкидлайманки, лойиҳалар биринчи навбатда ҳудудларда амалга оширилмоқда. Демак, уларни жалб қилиш ва якуний натижага эришиш бўйича ҳокимлар талаби вазирликлар билан бир хил бўлади», — деган президент.

Аввалроқ Тўқаев Қозоғистондан Россияни четлаб ўтган ҳолда нефть сотишни йўлга қўйишни топширганди. Шунингдек, Қозоғистон президенти бизнесменлар билан учрашувда Ўзбекистондаги нефть-газ заводларини мисол қилиб кўрсатганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади