21:22 | 14.07.22 248

Тошкентда автоматлаштирилган пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади

Президентнинг бу бўйича қарори қабул қилинди

Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маъълум қилинишича, Президент қарори билан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланган.

Қайд этилишича, дастур доирасида автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилади,
автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштирилади, жамоат транспорти ривожлантирилади ва рақамлаштирилади.

Хусусан, Қорақалпоғистондаги шаҳар йўловчи транспортининг 70 та бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилади.

Аввлроқ Тошкентда пулли йўллар, шунингдек, йўл четида пулли тўхташ жойлари пайдо бўлиши мумкинлиги хабар берилганди.